Марказда шахмат, шашка ва стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 735-сонли қарорига мувофиқ жорий йилнинг 19 декабрь санасида шахмат, шашка ва стол тенниси бўйича Марказ ходимлари ўртасида мусобақа ўтказилди. 

Ушбу тадбирда Марказнинг пахта, дон ва уруғчилик йўналишлари мутахассислари фаол қатнашдилар. Бахслар жуда қизиқ тарзда бўлиб ўтди. Мусобақа якунида ғолиб ва совринли ўринларни эгаллаган ходимларга Марказ раҳбарияти ва касаба уюшмаси томонидан қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" ДУКда спорт ва соғлом турмуз тарзига катта эътибор бериб келинмоқда. Бунинг исботи шу йили ўтказилган футбол бўйича "Бош вазир кубоги" ҳамда "Спорт ва жисмоний тарбия вазири кубоги"да Марказ йигитларининг юқори ўрниларни эгалаганлигида намоён бўлмоқда.

Келгусида шу каби мусобақалар доимий равишда ўтказилиши режалаштирилган. 

 

photo2020-12-2109-55-41-2.jpg

photo2020-12-2109-55-43.jpg

photo2020-12-2109-55-42-2.jpg

photo2020-12-2109-55-51.jpg

photo2020-12-2109-55-38.jpg

photo2020-12-2109-55-50.jpg

Posted in "News"
Published by agroxizmat on Dec 22, 2020

Poll

Rate organization service
Best
Good
Satisfying
Unsatisfying

Contacts

Address: Uzbekistan, Tashkent, M-14, 27
Phone: +998 (71) 244-87-49
Fax: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Contact form